
Австралияда дунёдаги энг катта тимсоҳ нобуд бўлди. Бу ҳақда СNN хабар берди.
Тимсоҳнинг лақаби Кассиус бўлиб, у 1987 йилдан бери ҳайвонот боғида яшаб, 2010 йилгача ўсишда давом этган.
Тузли сув тимсоҳининг узунлиги 5,48 метр, оғирлиги бир тоннага яқин эди. У тахминан 110 йил яшаган. Тимсоҳ Шимолий ҳудудда ушланган, у деҳқонларнинг чорва молларини овлаган, моторли қайиқларга ҳужум қилган ва бир вақтнинг ўзида олдинги чап панжасининг бир қисмини, тумшуғининг бир бўлагини ва думининг учини йўқотган.
Зоологларнинг фикрига кўра, у одатда ёввойи табиатда яшайдиган бундай тимсоҳларга қараганда анча узоқроқ яшаган. Унинг соғлиги 5 октябрда ёмонлаша бошлаган.
“Касcиус фақат тимсоҳ эмас, у бизнинг оиламиз аъзоси эди ва ҳайвонот боғи эгаси Жоржнинг 37 йил давомида ажойиб дўсти ҳисобланган”, деган ҳайвонот боғи расмийлари.
Квинсленд сайёҳлик шаҳри – Кэрнс яқинидаги Яшил оролда жойлашган Marineland Melanesia Crocodile Habitat ташкилотининг хабарига кўра, у жуда кекса эди ва ёввойи тимсоҳ шунча йилдан кейин ҳам яшайди, деб тахмин қилинган. Аммо у нобуд бўлган.
“Касcиусни жуда соғинамиз, лекин бизнинг севгимиз ва у ҳақидаги хотираларимиз қалбимизда абадий қолади”, дейилган ташкилот хабарида.
Касcиус дунёдаги энг катта тимсоҳ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Гиннес маълумотларига кўра, у 2013 йилда узунлиги 6,17 м (20 фут 3 дюйм) бўлган Филиппин тимсоҳ Lolong’нинг ўлимидан кейин ушбу унвонга сазовор бўлган.

































