
Агентликнинг хабар беришича, Жанубий Корея чегарачилари бир неча марта огоҳлантирувчи ўқ узганидан сўнг, Шимолий Корея аскарлари ўз ҳудудларига қайтишди.
Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси берган баёнотга кўра, ҳодиса пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида содир бўлган. Бу Шимолий Корея ҳарбийлари июнь ойи бошидан бери икки давлат чегарасини бузган учинчи ҳолат ҳисобланади.
Сеулнинг фикрича, барча чегарани кесиб ўтишлар қасддан содир бўлмаган. Yonhap хабарига кўра, қоидабузарликлар КХДР чегарани мустаҳкамлаш учун кўп сонли қўшинларини сафарбар қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Улар ҳозирда танкларга қарши тўсиқ сифатида миналар ётқизиб, деворлар қуришмоқда.