
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар президенти маъмурияти АҚШда Kaspersky lab антивирус дастурларини сотишни тақиқлаш режасини эълон қилишни режалаштирган.
«Kaspersky lab’нинг Россия ҳукумати билан яқин алоқалари жиддий хавф туғдиради, компаниянинг дастурий таъминот воситалари Америка компютерларидан махфий маълумотларни ўғирлаш, зарарли дастурларни ўрнатиш ёки муҳим янгиланишларни блоклаш имконини бериши мумкин», — дея тушунтирди агентлик суҳбатдоши.
Шунингдек, Reuters манбаларига кўра, АҚШ Kaspersky lab савдо чекловлари қўйиладиган компаниялар рўйхатига киритилади, бу унинг обрўсига путур етказади ва хориждаги сотувларга таъсир қилиши мумкин. Россия компаниясига ўз маҳсулотларини Америка бозорида бошқа брендлар остида сотиш ҳам тақиқланади.
Агентлик маълумотларига кўра, Kaspersky lab дастурий таъминот маҳсулотларидан фойдаланадиган компанияларга муқобил вариантни топиш учун вақт бериш мақсадида чора-тадбирлар эълон қилинганидан кейин 100 кун ўтгач, 29 сентябрда кучга киради.