ДУНЁ

Telegram хавфсизлик бўйича шифрланмаган — Уил Каткарт

WhatsApp бош директори Уил Каткарт фойдаланувчиларни Telegram’дан воз кечишга чақирди.

Уил Каткарт Telegram хавфсизлик бўйича бутунлай шифрланмагани ва гуруҳлар учун махсус имкониятларни тақдим этмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у мақоладан “Телеграм ҳукумат сўраган деярли ҳар қандай нозик маълумотларни алмашиш имкониятига эга” деди.

Унинг сўзларига кўра, Telegram’да аксарият технологик компаниялар томонидан қабул қилинган ҳақиқий шаффофлик йўқ.

“Telegram’нинг махфийлик сиёсатида улар ҳеч қачон фойдаланувчилар маълумотларини ҳукуматлар билан баҳам кўрмаганини таъкидлайди. Бироқ хабарлар бунинг аксини кўрсатади. Албатта, баъзилар мени Telegram’ни танқид қилишдан манфаатдор деб тушунади ва буни табиий қабул қиламан. Аммо одамлар танлаши мумкин бўлган бошқа кўплаб ажойиб шифрланган ва хавфсиз хабар алмашиш иловалари мавжуд. Агар сиз WhatsApp’дан фойдаланишни истамасангиз, ана ўшалардан бирини ишлатинг – Telegram’дан фойдаланманг”, — дея хулоса қилди WhatsApp раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan