ДУНЁ

Ҳатай вилоятида даҳшатли зилзиладан 248 соат ўтиб 17 ёшли қиз қутқариб олинди

Қаҳрамонмараш шаҳрининг Каябоши маҳалласидаги турар-жой биноси вайроналари остидан 17 ёшли Алеина Олмез исмли қиз қутқариб олинди. Биринчи тиббий ёрдамдан кейин шифокорлар уни касалхонага юборишди.

Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари 11-кундирки давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, эпицентри Туркия жануби-шарқида бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 36,1 минг кишидан ошди.

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan