ДУНЁ

Наргиз Зокирова Россия ҳудудига 50 йилдан сўнг киради

Хонанда Наргиз Зокировага 2072-йилга қадар Россия ҳудудига кириш тақиқланди.

2022-йил 24-май куни Тошкентдан Москвага учган Наргиз Зокирова Домодедово аеропортида ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик.

Лекин кейинроқ эса полиция ходимлари Наргизнинг Россияда ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилиб, хонандани тўғридан-тўғри Ўзбекистонга қайтариб юборилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлашган.

Хонанда 2072-йилгача Россияга кириш тақиқлангани сабабли Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Star Hit».

“Қўлимда Россияга киришни 50 йилгача тақиқлаш тўғрисидаги қарор бор. Бу махсус операцияни қоралаётган машҳур шахсларга қўлланиладиган стандарт тақиқ. Бу чеклов Наргиз Зокировага ҳам қўйилган. Наргиз ҳам бунга тайёр эди. У бундай чоралар кўрилишини аввалроқ тахмин қилган. Шунга қарамай, менинг ҳимоямдаги шахс ўзининг фуқаролик позициясига содиқ қолади”, — дея айтиб ўтган хонанданинг адвокати.

Қайд этилишича, Наргиз Зокировага нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган. Хонанда Америка фуқаролигига ҳам эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan