ДУНЁ

Бағдодда AҚШ элчихонаси ўққа тутилиши оқибатида бир киши жароҳат олди

26-январь куни AҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ҳудудига ракеталар ҳужуми оқибатида камида бир киши жароҳат олди. Жабрланган шахснинг фуқаролиги айтилмаган, дея хабар бермоқда AFP  Ироқ ҳукумати вакилига таяниб.

Бағдоднинг «яшил зонаси» ҳудудига тушган бешта ракетадан учтаси элчихонага тушган. Кечки овқат пайтида ошхона биносига битта ракета келиб тушди.

Ироқ Бош вазири вазифасини бажарувчи Aдел Aбдел Mаҳди мамлакат хавфсизлик кучларига келажакда AҚШ элчихонасини ўққа тутмасликнинг олдини олишни буюрди. Унинг таъкидлашича, бу ҳужум – «жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин».

Шунингдек, Mаҳди тергов бошлаб , отишма содир этганларни аниқлаб, уларни «судга топширишга» кўрсатма берганини қўшимча қилди.

AҚШнинг Бағдоддаги элчиси Mетью Tеллер ҳам ҳужумни кескин қоралади.

Сўнгги бир ҳафта ичида бу Бағдоднинг «яшил зонаси» нинг иккинчи бомбаланиши бўлди. 20 январь куни AҚШ элчихонаси олдида учта ракета тушиб портлаган эди.

Манба: Ридус