Oy: Fevral 2021

«Мотокросс» спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги I-босқич мусобақалари якунланди.

Жарқўрғон туманидаги “Қизилмозор” мотосўқмоғида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида спортнинг “Мотокросс” тури бўйича республика чемпионати ва биринчилиги I-босқичи ҳамда Меҳнат қаҳрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган…

«Мотокросс» спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги I-босқич мусобақаларига старт берилди…

Бугун, 20 феврал куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани «Қизилмозор» мотосўқмоғида ташкил этилаётган спортнинг «Мотокросс» тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги I-босқичи ҳамда Меҳнат қахрамони Норали Боймуродов хотирасига бағишланган мусобақа бошланиши олдидан хотира тадбири бўлиб ўтди….

«Суд ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг…

Кун тартибида: коррупцияга қарши курашиш мавзуси

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, пировардида коррупцион жиноятларнинг ва бу иллатга етакловчи ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимли равишда амалий тадбирлар ўтказиб…

Термизлик она яхшилар ёрдамига муҳтож

Яқиндаги қиш совуқлари ёдингиздадир … Қаҳратонда анча азият чекдик-а!? Ишонасизми, сиз суратда кўриб турган оила ана шу совуқларни кўриб турганингиздек аянчли, абгор шароитларда ўтказишган. Термиз шаҳри, “Гулистон” маҳалласи, Ғ.Ғулом кўчаси 53 уйда яшовчи Раима Сафарова ҳозир икки ўғли билан истиқомат…

ВИЛОЯТИМИЗДА “АҚЛЛИ” ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда вилоятимизнинг Термиз шаҳрида “ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатиш ишларига 77 тадан зиёд бригадалар ва 7 тадан ортиқ қурилиш-монтаж фирмалари жалб қилинган. Мазкур фирмалар томонидан ўрнатилган газ ҳисоблагичларининг сифати доимий назоратга олинади. Ҳисоблагичларнинг нотўғри ўрнатилиш ҳолатлари аниқланганда, шартномага мувофиқ мазкур…

UZIMEI тизими бепул бўладими ёхуд ўз қарорини 1 йилдан буён ижро қилолмаётган Парламент ҳақида

Бундан роппа-роса 1 йил аввал «Mening fikrim» порталида IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича петиция эълон қилинган эди. Мазкур петиция бор-йўғи 3 соат ичида керакли овоз (10 минг)ни тўплаганди. Бугунга келиб бу овозлар сони қарийб 25 мингга…

ЎРТА ОСИЁДАГИ ЭНГ ҚАДИМГИ ДИНИЙ ИНШООТНИ БИЛАСИЗМИ?

ҚОРАТЕПА – будда ғор ибодатхоналар мажмуаси. Эски Термизнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Обида 3 та табиий дўнгликда қурилган. Милоддан аввалги 1 асрда қурилиши бошланган Қоратепадаги дастлабки буддавий ибодат иншоотларининг энг гуллаган даври милодий 2-3 асрларга тўғpи келиб, бу пайтда ибодатхоналар кўплаб…

Деновда институтнинг кафедра мудири қўлга олинди

Ким қайси соҳада ишласа, унинг пасту баландини пухта ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. Денов тадбиркорлик ва педагогика интитути кафедра мудирларидан бири иш жараёнида кишиларда олий маълумот олиш истаги нечоғли кучли эканини англаб етди ва бунинг ортидан пул ишлаш мумкинлигини ўйлаб қолди….

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ID-КАРТАЛАР ТАРҚАТИЛМОҚДА

Сариосиё туманида жами 61 та маҳаллалардаги 34986 та хонадонларга тасдиқланган режа-график асосида суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилади. Ўтган 2020 йилда туман аҳолисига 5117,020 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Туман бўйича  2021 йил январь ойида 456,95 тонна суюлтирилган газ ажратилган бўлиб,…