Ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказилган. Унда электр билан ҳаракатланадиган автомобиллар табиат учун зарарсизми, деган савол қўйилган. Иштирокчиларнинг асосий қисми бу саволга «Ҳа», деб жавоб беришган. Бироқ, ўрганишлар улар белгилаган жавобни бермаяпти.
Tesla автомобилини сотиб олсам табиатга камроқ зарар келтираман, деб ўйлайсизми? Хафсалангизни пир қилишга тўғри келади. Афсуски, ундай эмас экан. Тўғри, электр ҳисобига ишлайдиган автомобиллар чиқинди газлар ажратмайди, аммо табиат учун афзаллиги ёки зарарлиги уни қувватлантириш учун фойдаланиладиган электр манбаининг турига боғлиқ экан. Мисоллар келтирамиз.
Агар электр чиқинди ажралиш даражаси паст бўлган манбадан қувватлантирилса, электр автомобиллари Она замин учун фойдали. Лекин агар электр кўмир асосида ишлаб чиқариладиган бўлса, бундан автомобиллар газ ёки бензинда ҳаракатланувчи анъанавий машиналар билан бир хилда зарарли ҳисобланиши айтилмоқда.
Шу ўринда маълумот учун айтиб ўтиш керакки, ҳар икки ҳолатда ҳам кишилар атроф-муҳим ифлосланишига сабабчи бўлади. «Хато»ни тўғирлаш учун ечим оддий. Етказилган зарарни «қоплайлик». Шундагина мувозанат тўғри бўлади.