ЖАМИЯТ

Онлайн суҳбат: Сурхон ёшлари ва Маҳмуд Намозов

Вилоят ёшлар кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 8 июнь куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Маҳмуд Намозов билан вилоятимиз ёшларининг онлайн учрашуви ташкил этилди.

 

Мулоқотда мусиқа ва санъатга  қизиқувчи ёшлар учун муҳим маслаҳатлар, қишлоқ йигитининг халқ артисти мақомига эришиш йўлидаги машаққатли меҳнатлари ҳақида сўз борди, шунингдек, жонли ижродаги қўшиқлар куйланди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Шу билан бирга, мулоқотда ҳонанда Aдҳам Солиевнинг ҳам қўшилиши кутилмаган ҳолат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2 июнь санасида Сурхондарё вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши “Ёшлар ойи” давомида қилинадиган ишлар юзасидан журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжуманини ташкил этган эди. Анжуман доирасида режалаштирилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилганди.

Режага кўра, эртага Ўзбекистон, Осиё ҳамда Жаҳон чемпиони – Баҳодир Жалолов билан онлайн учрашув ташкил этилиши кутилмоқда.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan