ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсунлик «Жиҳодчилар» қўлга тушди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХБ ходимлари ҳамкорлигида, жорий йилнинг 8 июнь Бойсун туманида, Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Жиҳодчилар” экстремистик оқими (ЭО) бир гуруҳ аъзоларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Жумладан, экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Бойсун туманида яшовчи фуқароларнинг яшаш манзилларида тинтув ва тергов ўтказилиши натижасида, уларнинг айримлари ўзларининг уяли алоқа воситалари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни сақлаш ва тарқатиш орқали инсон онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётганлиги маълум бўлган.

Дастлабки текширувлар натижасида аниқланишича, экстремистик гуруҳнинг аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясига бориб, у ерда ишлаши давомида халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистонга келганидан кейин ҳам туман ҳудудида “Жиҳодчилар” экстремистик оқимнинг яширин жамоатини тузиб, яқинлари орасида даъват қилиш ишларини олиб борганлиги ва экстремистик руҳдаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда, аниқланган материаллар юзасидан судга доир адабиётшунослик экспертизалари тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ фуқароларни, айниқса ёшларни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ёт ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик оқим ғоялари билан йўғрилган сайтлардаги ёлғончи даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи экстремистик ташкилот даъватчиларининг маърузаларидан фойдаланмасликларини ва тарқатмасликларини сўраб қолган.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan