ДУНЁ

Синоптиклар ғайритабиий иссиқ бўлишидан огоҳлантиришмоқда

Шимолий яримшар мамлакатларини ғайритабиий иссиқ кунлар кутмокда. Бу ҳақида Жаҳон метеорология ташкилоти огохлантиряпти. Мутаxассисларнинг таъкидлашларича, 2020 йилги ёз мавсуми энг иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин.

Синоптиклар ЖССТ экспертлари кўмагида маҳаллий ҳокимият, шифокорлар ва аҳоли учун кўрсатмалар тайёрламоқда.  Бундан мақсад – аҳолининг энг иссиқ хафталарда зарар кўрмаслигига кўмаклашиш, юқори ҳароратли кунларда вируснинг кенг тарқалишининг олдини олишдир.

Хабарда таъкидланишича, юқори ҳарорат ёш болалар, қариялар ва сурункали ҳасталиги бўлган инсонлар учун, айниқса xавфлидир. Эслатиб ўтамиз, шимолий яримшар мамлакатлари аҳолиси бу каби ҳолатларга илк маротаба тушишлари эмас. Маълумотларга кўра, 2003 йилдаги иссиқ мавсум давомида Европада 70 мингга яқин одам нобуд бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan