ДУНЁ

Тожикистонлик журналистга яна жароҳат етказилди

“Азиа-плюс” журналисти Абдуллоҳ Ғурбати Хуросон районида, табиий офатдан жабрланганлар ҳаёти тўғрисида репортаж тайёрлашга борганида яна номаълум шахслар томонидан дўппосланган. Уяли жамоатидаги табиий офат туфайли зарар кўрганлар яшаётган палаткалардан бирига яқинлашганда Opel машинасидан йигитлар тушиб унга яқинлашади. Журналистни уюштирилган ахборот тарқатишда айблайдилар. Абдуллоҳнинг сўзларига кўра, у йигитларга мақсадини, журналистик материал тайёрлаш учун келганини тушунтиришга ҳаракат қилган. Лекин, ўзини шу жамоат раиси, деб таништирган йигитлардан бири уни дўпослаган бошқалари қараб турган.

“Азиа-плюс”нинг маълум қилишича, нашр жамоаси ушбу масалада республика Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган. Вазирлик матбуот хизмати журналистга маҳаллий ҳуқуқ тартибот идорасига ариза беришини тавсия қилган. “Улар ҳолатни ўрганишади ва айбдорларини топадилар. Агар тажовузкор ўзини таништирган, жабрланувчи автомобилнинг давлат рақамлари эслаб қолган бўлса, қонунбузарларни топиш осон бўлади”- дейилган ИИВ матбуот хизмати томонидан.

Эслатиб ўтамиз, Абдуллоҳ Ғурбатига 11 май куни кечқурун ўз уйи олдида ниқобдаги шахслар ҳужум қилиб жароҳатлашган эди. (фотода 11 майдаги ҳолат)

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan