САЛОМАТЛИК

Буйракдаги тошлардан витаминга бой мевалар орқали халос бўлишни биласизми?

Лимон – бир дона лимон, сабзи, олмани қирғичдан ўтказиб, шарбати алоҳида ажратилади. Ушбу ҳосил бўлган шарбат кунига 3-4 маҳал, бир ош қошиқдан икки ҳафта давомида эрталаб ичилади.

 

Жийда – бу буйрак ярасига даводир. Жийдани ҳар куни эрталабга 2-3 донадан истеъмол қилиш керак.

 

Райҳон  баргларини сувда қайнатиб, устига икки пиёла қайноқ сув қуйиб, ярим соат давомида димдирилади. Докадан ўтказилиб, шарбатни буйрак оғриганда ярим пиёладан кунига 2 маҳал ичилади.

 

Наъматак дамламасига бир чойқошиқ асал қўшиб кунига 2 маҳал овқатдан олдин қабул қилиш буйрак яраси, буйракдаги тошларда ёрдам беради.

 

Тарвуз пўчоғи – у майда тўғралиб, салқин жойда ёки буғхонада қуритилади. Сўнг майда туйиб, устига 1:1 миқдорида совуқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Қайнатмани совитиб, кунига 3-5 маҳал овқатдан олдин бир пиёладан ичилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan