ДУНЁ

Испанияда COVID-19дан ўлим кўрсаткичи қайта кўриб чиқилмоқда

Испанияда ҳозиргача 30 мингга яқин кишининг коронвирусдан вафот этгани қайд этилган. Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу статистикани қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидламоқда.

Боиси бу кўрсаткичларни белгилашда Иберия қироллигида жойлашган қариялар уйида пандемия даврида вафот этганлар инобатга олинмаган. Уларниниг баъзиларида вафотидан олдин коронавирус аломатлари қайд этилган. Маълумот учун, ушбу муассасаларда падемия пайтида вафот этганларнинг умумий сони 19 минг кишини ташкил этади.

Буюк Британияда ҳукумат тез кунларда мактабларни очишни режалаштирмоқда. Бироқ бунда асосий масала ижтимоий масофа қоидаларига амал қилиш бўлиб қолади. Ҳозирги вақтда мамлакатда 261 мингдан ортиқ одам вирус билан касалланган,  мамлакатнинг деярли 37 минг аҳолиси вафот этган. Борис Жонсон 15 июндан бошлаб барча ноозиқ-овқат дўконларининг фаолияти қайта бошланишини эълон қилди.

Италияда спорт клублари ва сузиш хавзалари қайта очилмоқда. Баъзи экспертлар карантиннинг бу қадар тез юмшатилиши сабаб  инфекциянинг иккинчи тўлқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan