САЛОМАТЛИК

Гриппни табиий йўллар билан даволаш мумкин(ми?)

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✔️ Оёқларингизни 20 дақиқа давомида иссиқ сувга ванна қилинг (мойчечакли, тузли). Буни асосан кечаси амалга оширинг, ваннадан кейин оёқларни иситувчи бальзам билан ёғланг ёки спирт билан ишқаланг ва иссиқ пайпоқ кийинг.

✔️Агар бурун битиб қолса, қулайроқ идишда 5 ош қошиқ тузни қиздиринг ва туз қизигандан сўнг уни даст рўмолга солиб, бироз муддат ҳидлаб туринг.

✔️Томоқ оғриғида бир стакан илиқ қайнатилган сувда бир чойқошиқ сода, бир чойқошиқ туз, бир-икки томчи йодни суюлтиринг. Иложи борича тез-тез томоқни чайиб туринг.

✔️ Пиёз шарбати гриппга қарши биринчи ёрдамчилардан бири. Бурунга бир-икки томчи томизиш орқали бурун оқишини даволаш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan