ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда ўлдириб кетилган она ва қизнинг қотили Россияда ушланди

Сурхондарёда 57 ёшли она ва унинг 29 ёшли қизи ўлик ҳолда топилди. Она ва қизни ўлдирилишида гумонланган шахс эса Россияда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласидаги хонадонлардан бирида 1965 йил туғилган Х.Х. ва унинг Сариосиё тумани “Зағнабод” қишлоғида доимий рўйхатда турувчи 1992 йил туғилган қизи М.З.нинг жасади топилган.

Х.Х.нинг бўйин соҳасида ўткир тиғли жисм билан етказилган тан жароҳатлари, М.З. эса юқори нафас йўллари ва бўйин аъзоларида ўткир тиғли жисм ёрдамида етказилган тан жароҳатлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан, мазкур қотиллик жиноятини содир этишда гумонланган Сариосиё туманида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Н.С.га нисбатан маҳаллий ва халқаро қидирув эълон қилинган.

Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тожикистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси билан ҳамкорлигида амалга оширилган қидирув ишлари натижасида гумондор Н.С., жавобгарликдан қутилиш мақсадида Сурхондарё вилоятидан Тожикистонга ўтиб, у ердан Россияга кетганлиги аниқланган.

Гумондор шахс Москва вилоятининг Домодедово аэропортида қўлга олинган. Ҳозирда гумондорни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan