ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қизириқ туманида ичимлик суви таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Қ.А.” МЧЖ раҳбари Ж.А. автомобилларни ювиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 91,5 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan