ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбек тили – мустақил давлатчилигимиз тимсоли

Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмда 21 – октябр «Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун» муносабати билан «Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!» шиори остида маънавий – маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Термиз туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва ёшларга
ўзбек тилининг келиб чиқиши, ривожланиш тарихи, давлат тили мақоми берилишидаги мураккабликлар ҳақида фикр билдирилди.

Шунингдек, ҳужжатларда ўзбек тили имкониятларидан кенг фойдаланиш, сўзларни тўғри қўллаш каби давлат тилида иш юритишга доир тавсиялар берилди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшлар томонидан куй – қўшиқ куйланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan