АДАБИЁТ

Қалбларни бирлаштирган китоб

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан нашр этилган “Ёш юраклар садоси”  китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, китобда чоп қилинган мақолаларда навқирон журналистларнинг теран фикрлари, қарашлари акс этганлиги,  бу лойиҳа бардавом бўлиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Қувонарли жиҳати шундаки, мазкур тўпламдан Республикамиздаги газета ва журналларда фаолият кўрсатаётган 44 нафар  журналистнинг турли жанрдаги мақолалари ўрин олган.

Мастура ҲАМРОЕВА