АДАБИЁТ

Зулфияхонимга атаб

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда хунармандлар оиласида таваллуд топган. У Талабалик давридаёқ адабий тўгаракларда шеърлар машқ қилган ва ўзини ижодга бағишлаган.

Зулфияхоним илк шеърий тўплами бўлган “Ҳаёт варақлари”ни ҳали 17 ёшлигида ёзиб тугатган ва назм гулшанига қадам қўйган. У ўз асарларида Ватанни ардоқлаш билан бирга, оддий халқнинг жўшқин ҳаёти ҳамда покиза туйғуларни акс эттирган. Фаолияти давомида жаҳон адабиёти ва халқ оғзаки ижодиёти билан яқиндан танишган.

Шоиранинг “Менинг Ватаним” шеъридаги сатрлар инсон қалбида ажиб хисларни туйишга ёрдам беради.

Мен шунда туғилдим, кўрдим дунёни,

Ҳаётга илк қадам қўйганман шунда.

Тилим нутқ топди, кўзим зиёни,

Меҳр ва эрк билан яшадим кунда!

Бу мисраларда шоира ҳар бир жараён, ҳатто олинган илк нафас ва қўйилган қадам ватандан бошланишини таъкидлаган.

Шунингдек, юртнинг бағрида инсон эрк ва фаровонлик топишини ҳамда унга меҳри мислсизлигини баён қилган. Ватан мавзусини ёритишда шоира ранг-баранг бадиий-тасвирий воситалардан фойдаланган.

Дарҳақиқат, Она-Ватан ҳар биримиз учун Зулфияхоним такидлаганидек азиз ва муқаддасдир.

Фарзона Ярашева, Термиз шаҳар 26-сонли ўрта мактаб ўқувчиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan