ЎЗБЕКИСТОН

Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари олий даражага кўтарилди

Юртимизда инсон қадри, инсонни эъзозлаш – эътиборимиздаги энг асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Буни амалга ошириш ва мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув, қонунчилик ва жамиятимиз ўзгармоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдириш лозимлиги Мурожаатномада таъкидланди.

Таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт йўналишларида аниқ-аниқ масалалар ўз ечимини топиши шартлиги, адолатни таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия ва коррупцияни йўқ қилишни кутилмоқда, шу сабабли ҳам янги 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилди.

Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли бўлиб қолмоқда, бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг тасдиқланишини кўришимиз мумкин. Зеро, бу қарор соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда яна бир муҳим қадам пойдевори бўлди десак адашмаймиз.  

Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг, ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилганлиги ҳам давлатимизда инсонга берилган эътибор юксак даражада эканлигидан далолат беради.

Комилжон Назаров,Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan