ХАБАРЛАР

Сурхондарёда каналга тушиб кетган юк машинаси чиқариб олинди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юк машинаси каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 15:40 да Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Воқеа жойига ФВБ ёнғин қутқарув отиряди етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинаси каналдан чиқариб олинган.

Маълум қилинишича, воқеа натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan