ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

«Исо Ат-Термизий зиёратгоҳи»дан «пул еган» бошлиқнинг ошқозони оғриди(ми)

Қонунни бузган инсоннинг виждон оғриғи тайинланган жазони ўташи, ижро қилиши билан енгиллашиши мумкин. Сохта пушаймонлик қиёфасини кўрсатиб бўлса-да, атрофдагиларни, ўзини алдашни уддалайди. Эътиқодга хиёнат қилган инсоннинг афсуси қандай бўларкан? Қонуний жиҳатдан жиноят, диний ёндошувда гуноҳ мақомларининг чегарасини англамаган қалбнинг ҳаловат номли тонгги отадими?

Гап шундаки, “Сурхондарёйўлкўкалам” унитар корхонаси бошлиғи Б.К. ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, 2019 йил март-апрель ойларида Шеробод туманидаги “Исо Ат-Термизий зиёратгоҳи”га кириш йўлининг четига томчилаб суғориш объекти қурилишида ҳар хил ўлчамдаги – жами қиймати 171 млн. 400 минг сўмлик полиэтилен қувурларни сотиб олганлиги ҳамда 44 млн. 300 минг сўмлик амалда бажарилмаган ер ишларини ўзи таъсисчи бўлган МЧЖ томонидан бажарилганлиги ҳақидаги сохта ҳужжатлар тузиб, ҳисоботларга қўшиб ёзади. Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Сурхондарёйўлкўкалам” унитар корхонаси бошлиғи Б.К. жами 215 млн. 700 минг сўм миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan