
Республика ҳудудларидаги ташқи реклама ва ахборот воситалари орқали «Элмакон» савдо белгисининг “Иккинчи хотин”га ғамхўрлик қилинг” мазмунидаги рекламалари жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қаршилигини маълум қилди.
“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига асосан, реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳолат қўмита томонидан назоратга олинган ва уларни бартараф қилиниши таъминланди.