ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Андижонда автомактаб ўқитувчиси машғулотларда қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумондор бунинг эвазига 5,8 млн сўмни олганида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Андижон вилояти Избоскан туманида ноқонуний тарзда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга уринган шахс ушланди. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
«А.М.З.» МЧЖнинг Избоскан филиали ўқитувчиси О.А. фуқаро П.га бошқа авто мактабдаги танишлари орқали ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқувчилар рўйхатига киритиб қўйиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришига ишонтиган. Бунинг эвазига эса 5,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan