Uncategorized ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Юк жўнатмалари орасида психотроп дори воситалари аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Россия Федерациясидан олиб келинаётган товарлар божхона назоратидан ўтказилганида, юк жўнатмалари орасига яширилган психотроп дори воситалари аниқланди.

Жумладан, мамлакатимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келган почта жўнатмасида йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, 100 дона таблеткада “Баклосан 10мг” номли психотроп дори воситаси ҳамда сифатини кафолатловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 600 капсула биологик фаол қўшимча борлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan