Кеча «Ориат Доно» радиосидаги «Футбол плюс» кўрсатувида ПФЛ бош директори вазифасини бажрарувчи Диёр Имомхўжаев клубларни хусусийлаштириш жараёни ва уларга ажратиладиган пуллар ҳақида тўхталиб ўтди.
«Президент фармонига кўра 2030-йилгача футбол клубларимиз босқичма-босқич хусусийлаштирилиб борилади. Энг биринчи ишимизни уларга тенг миқдорда пул тақсимлашдан бошламоқчимиз. Энди барча жамоанинг асосий таркиби учун давлат томонидан бериладиган пуллар бир хил қийматга келтирилади. «Насаф» ҳам, «Бухоро» ҳам асосий таркиб учун давлатдан бир хил миқдорда пул олади. Шуни йўлга қўйиб олсак, нисбатан тенг кучли рақобатни юзага келтирган бўламиз», деди Диёр Имомхўжаев.