ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари “пора” билан қўлга тушди

Ушбу ҳолат юзасидан содир этилган жиноятларга назар ташланса, коррупцияга кўп ҳолларда қўлида ваколати бор, мансабдор шахслар томонидан қўл урилганига гувоҳ бўламиз.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод туман бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари Ю.Б ҳам хизмат мавқеидан фойдаланиб, фирибгарликка қўл урган. У 2018 йил октябрь ойида фуқаро Н.Ж.ни ёшга доир пенсияга чиқиш учун тақдим этган меҳнат дафтарчаси ва ҳужжатларининг камчиликлари борлигини айтиб, ишончини суиистеъмол қилади. Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида фуқаро ҳужжатлардаги камчиликларини бартараф этиш ва пенсияга чиқариш эвазига ундан 700 минг сўм олиб, ушбу пулларни ўз шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ю.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan