ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ЎЗБЕКИСТОН

Қашқадарёда 33 бош наслли чорва молларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти Ғузор туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Ғузор филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, “K.D.” МЧЖ раҳбари Х. чорвачиликни ривожлантириш йўналишида банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм имтиёзли кредит ҳисобига хориждан олиб келинган 33 бош наслли чорва молларини кўпайтириш чораларини кўрмасдан, балки чорва молларини сотувидан тушган маблағни ўз шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan