СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани рад этилди

Марказий банк тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк ахборот хизмати ушбу маълумотни рад этди.

Фото: Telegram

Маълум бўлишича, Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-сайтга  жойлаштирилиб келинади. Банк давлат раҳбари сурати акс этган тангаларни муомалага чиқарилганини рад этди.

Фото: Telegram

«Бугунги кунда банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan