Uncategorized ЎЗБЕКИСТОН

2023 йилга қадар хизматлар ҳажми икки бараварга оширилади

Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. “Ўзмиллийбанк” 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

2021-2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

10 та йўл-патруль хизмати ва божхона постидаги ерлар енгил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини жойлаштириш учун тадбиркорларга 3 йилга ижарага берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan