Тошкент вилоятида 14 ёшли бола каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Uzreport.news манбасига хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Бекобод туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, 2024 йил 6 июнь куни 16:30 ларда Бекобод тумани, «Қуштамғали» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналида Сирларё вилояти, Боёвут тумани, «Т.Латипов» МФЙ, Алиқушчи кўчаси, 49-уйда яшовчи вояга етмаган 2010 йилда туғилган Т. С. чўкиб вафот этган.
Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида вояга етмаган S.T. нинг мурдаси чўкиб кетган Бекобод тумани, «Қуштамғали» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.
Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳакаратлари олиб борилмоқда.