АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини янги синовини ўтказди. Бу ҳақида Калифорниядаги Ванденберг базаси қўмондонлиги маълум қилди.

Учириш ҳарбий базадан АҚШнинг Тинч океани соҳиллари вақти билан 01:46 да амалга оширилди.
“Учириш АҚШнинг қитъалараро баллистик ракетаси қўллаш ва тийиб туришни амалга ошириш учун ишончли ва самарали эканлигини кўрсатди”, — дейилади баёнотда.
Бу жорий ҳафтада иккинчи қитъалараро баллистик ракетанинг ишга туширилиши. Биринчиси 4 июнь куни амалга оширилганди, деб хабар беради interfax.ru.
АҚШ ҳарбийлари таъкидлаганидек, бу синовлар Америка Қўшма Штатлари ядровий кучлари ХХI аср таҳдидларининг олдини олишда ишончли ва самарали эканлигини кўрсатиш учун мўлжалланган мунтазам ва даврий тадбирларнинг бир қисмидир. Таъкидланишича, синов ҳозирги дунё воқеаларига рекацияни билдирмайди.