ЎЗБЕКИСТОН

Фуқаролар Абдулла Арипов номидан тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов номидан сохта ва ёлғон ахборот тарқатиб, фирибгарлик қилинмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, фирибгарлар томонидан Бош вазир Абдулла Арипов номидан унинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида “Law firm Justice” номли фирма орқали ҳалол савдо йўлга қўйганлиги таъкидланиб, сохта ва ёлғон хабар тарқалмоқда. 

Унда Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилинмоқда. 

Киберхавфсизлик марказининг урғулашича, бу хабарлар ёлғон, фейк.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз”, дейилади марказнинг фуқароларга мурожаатида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan