ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда психотроп дориларини сотаётган “аптека” раҳбари ушланди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда “М.Ф.” МЧЖ раҳбари К.А. МЧЖ дорихонасида фуқаро Э.Х.га 30 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 210 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Ушбу дорихонадан 1 320 дона “Карбамазепин” 80 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan