Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатларга қиймати 6,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,5 минг тонна майиз экспорт қилган.
✅ Майиз экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 464 тоннага ошган.
✅ Январь ойида Ўзбекистон энг кўп майиз экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 3,4 минг тонна
— Россия – 910 тонна
— Хитой – 511 тонна
— БАА – 454 тонна
— Туркия – 386 тонна
— Эрон – 299 тонна
— Беларусь – 192 тонна
— Озарбайжон – 121 тонна