ҚИЗИҚАРЛИ

Чироқчида тарвуз пишди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тарвуз етиштирувчи деҳқонлар 2020 йил 7 та давлатга 100 минг тонна тарвуз экспорт қилади.

Қайд этилишича, айрим деҳқонлар томонидан етиштирилган тарвузлар пишиб улгурган ва йирик савдо марказларига ҳам етказиб берилган.

2020 йил 385 та фермер хўжалиги ва 591 та томорқа эгалари 14 минг гектар майдонда тарвуз етиштирмоқда. Шундан 5 минг гектардан ортиқ майдонга экилган эртапишар тарвуз 10 майдан бошлаб сотувга чиқади.

Етиштирилган тарвуз Россия, Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус каби 7 та давлатга экспорт қилинади. Ўтган йили 25 минг тонна тарвуз четга чиқарилган бўлса, жорий йилда 100 минг тонна тарвуз сотиш режалаштирилган.