САЛОМАТЛИК

Организмдаги зарарли моддалардан қутилишнинг осон йўли

Писта калорияга бой озуқа бўлиш билан бир қаторда табобатда дори ўрнида ҳам қўлланиб келинади. Жигар, сурункали ўпка ва ошқозон касалликларини даволашда бу мевага Абу Али ибн Синонинг “Тип қонунлари” асарида кенг ўрин ажратилган. Шунингдек, писта ташқи яраларнинг тез битишида ҳам самарали восита эканлиги айтиб ўтилган.

Минг йиллаб давомида Шарқ халқлари пистани инсон организмидаги зарарли моддаларни чиқарувчи ажойиб даволаш воситаси деб ҳисоблашади. Табиблар ортиқча вазнсиз, сарвиқомат бўлиш истагидаги “беморлари”га писта истеъмол қилишни буюришган.