ТИББИЁТ

Жиззахда ресторандаги овқатдан заҳарланган фуқаролар ҳақида вилоят прокуратураси маълумот берди

Аввалроқ, Жиззахда 44 нафар фуқаро ресторандаги овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари 44 нафар эмас, балки 57 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ич кетиш ва тана ҳарорати кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилишган.

Дастлабки лаборатория текшируви хулосасига кўра, фуқароларга “Ўткир диарея” овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, тиббий муолажаларни амалга ошириш учун барчаси шифохонага ётқизилган.

Беморларнинг 11 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган, 46 нафари қониқарли аҳволда эканлиги маълум бўлган.

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида беморлар Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида овқатланганлиги аниқланиб, ҳодиса жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг намуналари бўйича ва барча беморларга нисбатан тегишли экспертизалар тайинланиб, соҳа мутахассислари жалб этилган.

Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan