ТИББИЁТ

СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИГА АСОСАН ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНДИ

Бизга маълумки, ҳар бир мурожаатда фуқаронинг амалга ошмаган орзу-умиди, ҳуқуқининг чекланиши ёки бошқа норозиликлари бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига фуқаро Мохира Асадова (исм, шарифлар ўзгартирилган) томонидан йўлланган ариза ижобий ҳал этилди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига аризачи Мохира Асадова ариза билан мурожаат қилиб, унда 1998 йилдан 2023 йилга қадар вилоят Рухий асаб касалликлар шифохонасида ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида хамшира бўлиб ишлаганлик фактини белгилаб беришни сўраган.

Аниқланишича, аризачи 1998 йилдан бошлаб вилоят Рухий асаб касалликлари шифохонасида хамшира вазифасида ишлаб келади, имтиёзли пенсия тайинлашни сўраб туман пенсия жамғармасига мурожаат қилган. Бироқ унинг мурожаати рад этилиб, мазкур йилларда ишлаганлик фактини белгилаб бериш ҳақида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган, шу сабабли аризачи судга ушбу мазмундаги ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар ва манфаатдор шахс вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларидан, аризачининг аризада келтирган важлари асосли эканлиги ўз тасдиғини топди ва аризачи Мохира Асадова (исм, шарифлар ўзгартирилган)нинг 1998 йилдан вилоят Рухий асаб касалликлари шифохонасида хамшира вазифасида имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш ўринларида меҳнат фаолияти билан шуғулланганлик факти белгилаб берилиб, аризачига имтиёзли пенсия тайинланадиган бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг манфаати суд ҳимоясидадир.

Рухиддин Пирназаров
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan