ХАБАРЛАР

Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Самарқанд вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди

Абилов Феруз Неъматуллаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Феруз Абилов ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Худайбердиев Шунқор Фармонович Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунқор Фармонович 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan