ТИББИЁТ

Ўзбекистонда ССВ мутахассислари ҳудудларда жами 2000 га яқин юқори технологик операцияларни муваффақиятли бажарди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари республика ҳудудларида соғломлаштириш акциялари ўтказди. Бу ҳақда АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, соғломлаштириш акциялари икки босқичда ташкил этилган. Уларнинг ҳар бирига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислардан иборат гуруҳ жалб этилган. уч ойга яқин вақт мобайнида соғломлаштириш акциялари доирасида 100 минг нафардан зиёд аҳоли қамраб олинган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилган. Пойтахтдан жалб этилган етакчи мутахассислар иштирокида жами 2000 га яқин юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилган. Акциялар давомида мамлакатда биринчи марта буйрак трансплантацияси туман даражасида амалга оширилган.

Акциялар доирасида ҳудудларда соғлиқни сақлаш вазири ва вазир ўринбосарлари бошчилигида сайёр тиббий қабуллар ўтказилган. Қабул давомида вазирлик раҳбарияти аҳоли мурожаатларини тинглаб, уларнинг муаммоли масалаларини жойида ҳал этиш чораларини кўрган. Мураккаб жарроҳлик амалиётлари талаб этиладиган, бироқ даволанишга имкони йўқ бир гуруҳ беморларга эса шу ернинг ўзида ордерлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, муҳтож фуқароларга эҳтиёжига кўра, ногиронлик аравачалари, тиббиёт ва дори-дармон воситалари бепул тақдим этилга

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan