ТИББИЁТ

Хитойда ЎРВИнинг кўпайиб бораётгани янги патогенлар билан боғлиқ эмас – ЖССТ

Хитойда ўткир респиратор вирусли инфекцияга (ЎРВИ) чалиниш ҳолати кескин кўпайиши янги патогенлар билан боғлиқ эмас ва COVID-19 инфекцияси 2018-2019 йилдаги кўрсаткичлардан ошмаган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) директори вазифасини бажарувчи Мария ван Керхове маълум қилди

Унга кўра, мамлакатда кузатилаётган ЎРВИ билан касалланишнинг ўсиши ЖССТ экспертларини ажаблантирмаган. Чунки аксарият давлатлар бир-икки йил олдин шунга ўхшаш тўлқинларга дуч келган ва бу вақт ўтиши билан ўз изига тушиб кетган.

“Ҳозир хитойлик шифокорлар томонидан қайд этилаётган касалланиш тўлқини 2018 ва 2019 йиллардаги Covid’нинг авж олиши каби юқори кўрсаткичларга етиб бормаяпти. Яъни, бу мамлакатда янги патогенлар пайдо бўлганини кўрсатмайди”, дейди Мария ван Керхове.

Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси вакили Ми Фэн яқин келажакда Хитойда ЎРВИ билан касалланиш сони ўсишда давом этишини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, охирги пайтларда қайд этилган касаллик ҳолатлари грипп вируси туфайли юзага келган, бироқ бир қатор беморларда риновирус, микоплазма пневмонияси, респиратор-синцитиаль вирус ва аденовирус ҳам бор.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan