СИЁСАТ

Испания Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди

Испания Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбареснинг фикрича, халқаро ҳамжамият бутун минтақада тинчлик ва хавфсизликни кафолатлаш учун Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлаши керак. Бу ҳақда у бугун, 27 ноябрь куни Ўртаер денгизи иттифоқи форумида сўз очди. 

“Испания имкон қадар тезроқ томонлар иштирокида халқаро тинчлик конференциясини чақиришни таклиф қилди. Бугун биз барчани, халқаро ҳамжамиятни Исроил ёнида бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ҳал қилувчи ҳисса қўшадиган Фаластин давлатини яратиш учун вақтни беҳуда сарф қилмасликка чақириш учун овозимизни бирлаштиришимиз керак”, дейди Ташқи ишлар вазири.

Альбареснинг таъкидлашича, Исроилнинг ҲАМАС ҳужумига жавоби халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида бўлиши керак.

“Ғазода ўн минглаб бегуноҳ фаластинликларнинг ўлимини қабул қилиб бўлмайди. Биз Ғазо аҳолисининг чидаб бўлмас азобини енгиллаштириш учун етарли миқдорда инсонпарварлик ёрдамини талаб қиламиз. Юз минглаб одамларнинг озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва ёқилғи етишмаслигидан азият чекишига йўл қўя олмаймиз”, деган вазир. 

Унинг билдиришича, Фаластин маъмурияти тинчлик йўлидаги ягона ҳамкор экани яна бир бор яққол намоён бўлган.

ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, ҲАМАС тинчлик учун иттифоқчи эмас. Шунингдек, у Испаниянинг Фаластин халқига, Фаластин давлатига содиқлигини ва Фаластин давлатини тан олишини таъкидлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan