ДУНЁ

Байден оиласининг йиллик даромадини ошкор қилди

АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден оиласининг 2022 йилги даромадлари тўғрисидаги қўшма солиқ декларациясини очиқлади. Ҳужжат Оқ уй сайтида эълон қилинган.

Байден оиласининг 2022 йилдаги даромади 579,5 минг долларни ташкил қилди. Шундан 169,8 минг доллари федерал солиқ сифатида тўланган.

Қайд этилишича, даромад солиғи ставкаси 23,8 фоизга етган. Бундан ташқари, эр-хотин 20 та турли хайрия ташкилотларига 20,1 минг доллар хайрия қилишларини эълон қилишган. Энг катта хайрия болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи Бо Байден жамғармасига ажратилган — беш минг доллар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan