ЖАМИЯТ

МИБ: Қизириқда 1 миллиард 200 миллион сўм алимент ундирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюросининг Қизириқ туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, вояга етмаган шахсларнинг алимент олиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш Бюро органларининг муҳим фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бюронинг Қизириқ туман бўлими иш юритувида алимент ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш билан боғлиқ жами 731 та ижро ишлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.  Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида мазкур ижро ҳужжатлари бўйича жами 1 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилиши таъминланди.

Жумладан, Бюронинг Қизириқ туман бўлими иш юритувида бўлган
фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг
2015 йил ноябрь ойидаги ижро хужжатига асосан қарздор Р.Ҳақназаровдан ундурувчи З.Жумаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун пуллари вояга етмаган фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 70 миллион сўм миқдорида тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 12 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик, 4 нафар шахсларнинг эса жиноий жавобгарлик масаласи қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Келгусида вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси устидан алоҳида назорат ўрнатилган ҳолда, алимент тўловларининг тўлиқ ва ўз вақтида ундирилиши таъминланади.

Ботир Абдуллаев, Бюронинг Қизириқ туман бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси                

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan