
“Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг навбатдаги II Қўшма Пленуми бўлиб ўтди
Унда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, фаоллар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Дастлаб, партия вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларининг 2025 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари ҳамда келгуси 6 ойликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида партия вилоят Кенгаши раиси Сайдулла Абдураимов маъруза қилди.

Шундан сўнг, партиянинг вилоят Кенгаши аъзолари, Фахрийлар Кенгаши аъзолари ҳамда партия туман (шаҳар) Кенгашлари раислари таркибига ўзгартиришлар киритилди. Партия вилоят Кенгашининг 2025 йил учун умумлаштирилган сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисобот эшитилди. Қўшма Пленумда партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Якунда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг навбатдаги ИИ Қўшма Пленумида партиянинг вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари ҳамда депутатлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Нофаол депутатлар огоҳлантирилди ва фаолияти қониқарсиз депутатлардан уч нафарини муддатидан олдин чақириб олиш чоралари кўрилаётганлиги таъкидланди.
Депутатларга фаолиятлари юзасидан Республика ва маҳаллий ОАВ лар ҳамда ижтимоий тармоқларга чиқиш, шу орқали партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тадбир давомида партия ғояларига хайрихоҳ бўлган 20 нафарга яқин жойларгаги фаол МФЙ раислари партия сафига қабул қилинди.