
Африка иттифоқига аъзо 23 мамлакатда вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди. Бу ҳақда Африка касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) раҳбари Жан Касайя баёнот берди.
Africa DC маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида вабо билан касалланишнинг 220 мингта ҳолати қайд этилган, солиштириш чун: 2024 йил давомида 254 мингта шундай ҳолат рўйхатга олинган.
Энг кўп касалланганлар — Жанубий Судан, Судан, Конго ДР ва Анголада яшовчилар.
Касалланишлар кўпайгани сабабли, Africa DC вабога қарши курашиш бўйича умумқитъа режасини ишлаб чиқмоқда.