ҚИЗИҚАРЛИ

Ҳиндистон аҳоли сони бўйича пешқадамликни сақлаб қолди

2023 йилда Ҳиндистонда яшовчилар сони Хитой аҳолиси сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда World Population Review веб-сайти маълум қилди.

Бугун, 18 апрель кунги ҳолатга кўра, Ҳиндистон аҳолиси 1 миллиард 425 миллион 957 минг 726 кишини, Хитой аҳолиси эса 1 миллиард 425 миллион 743 минг 461 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич айни пайтда ҳам ошиб бораётгани айтилган.

Маълумотларга кўра, аҳоли сони бўйича 2022 йилда Хитой биринчи ўринда эди. Унинг аҳолиси 2022 йил охирида 1 миллиард 425 миллион 887 минг 337 кишини ташкил этди. Ҳиндистонда эса 1 миллиард 417 миллион 173 минг 173 киши бўлган. Прогнозларга кўра, агар Ҳиндистон аҳолиси шу зайлда ўсишда давом этадиган бўлса, бу мамлакатни дунёнинг энг зич ўлкасига ҳам айлантиради.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг 2022 йилги Жаҳон аҳолиси истиқболлари ҳисоботида айтилишича, Ҳиндистон 2023 йилда дунёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган мамлакат сифатида Хитойни ортда қолдиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan